Инсульт касаллигини даволаш

Инсульт: белгилари, пайдо бўлиш сабаблари, давоси

Инсульт касаллигини даволаш

Инсульт – бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши натижасида мия тўқимасининг шикастланишидир. Инсультнинг икки асосий геморрагик ва ишемик турлари бор. Геморрагик инсультда бош мия тўқимасига қон қўйилади. Ишемик инсультда эса бош мияни озуқа билан таъминловчи асосий қон томирлари тромбоз (беркилиш)га учрайди. Ёки майда томир тармоқларида спазм ривожланади.

Инсультга олиб келувчи хавфли ҳолатлар

Инсульт ривожланишининг хавфини оширувчи жиҳатлар:

  • артериал гипертензия ёки стенокардия
  • Насл сурувчи салбий ирсият (қариндош-уруғлардан биронтаси инсульт ё миокард инфарктга йўлиққан бўлса);
  • Чекиш ёки алкоголни суиистеъмол қилиш (чекиш инсульт эҳтимоллигини кучайтиради). Чекишни ташлагандан кейин инсульт хавфи пасаяди ва 5 йилдан сўнг бемор чекмайдиган одамдай бўлиб қолади;
  • Бемор 50-60 ёшдан ошган бўлса;
  • Қандли диабет;
  • Миокард инфарктига йўлиққанлар, бош мия қон айланишининг сурункали бузилиши белгилари (хотира пасайиши, уйқу бузилиши, бош оғриши, бош айланиши, бошдаги шовқин, кўзнинг хиралашиши, тананинг ярмидаги увишишлар) ёки инсульт ўтказган беморлар;
  • Тез-тез асабийлашиш;
  • Аритмия ёки тромблар ҳосил бўлишига мойиллик (қоннинг ортиқ даражада қуюлиши).

Инсульт касаллиги белгилари

  • Сезгининг тўсатдан бузилиши: юз, қўл ва оёқларда хусусан тананинг ярмида увишиш ва камқувватлик пайдо бўлиши.
  • Тўсатдан тилдан қолиш ёки сўзларни айтиш ё тушунишда, матнни ўқишда қийналиш.
  • Бир ёки икки кўзнинг кескин ёмон кўра бошлаши.
  • Бирданига ҳаракат мўлжалининг бузилиши (чайқалиб юриш), кескин бош айланиши.
  • Ўз-ўзидан пайдо бўлган, англаб бўлмайдиган бош оғриғи, қусиш.

Геморрагик инсультда барча белгилар ишемик инсультдагига қараганда анча яққол кўриниб туради.

Бундан ташқари, геморрагик инсультда бемор қусади, юзи қизаради, уйқучан бўлади, энса мушакларида спазм рўй беради, кўз тўр пардасига қон қуйилади, касаллик бирдан бошланиб, авж олади.
Ишемик инсульт, одатда, аста-секин ривожланади.

Ишемик инсультда ўткинчи, мия қон айланишининг бузилиши нуқсонлари бир неча ой, йил олдин пайдо бўлади. Улар инсульт белгиларига ўхшайди, бироқ бир неча дақиқада, камдан-кам ҳолларда бир неча соат мобайнида (24 соатгача) давом этиши билан фарқ қилади. Кўпинча бу симптомлар тезда ўтиб кетади ва мия фаолияти тезда тикланади.

Лекин бундай тикланишларга ишонмаслик керак ишемик касаллик, йиллар давомида сурункали равишда мия тўқималарини емириб боради. Киши ўзида қўйидаги нохуш белгиларни сезса, кечга қолдирмасдан тиббий кўрикдан ўтиши керак.

Ишемик инсультнинг аломатлари:

  • Қўл ва оёқларда ўткинчи заифлиги ёки эпга келмаслик, “эрталабки гарангсираш” кўринишида, худди оёқ-қўллар увишиб қолгандек намоён бўлади.
  • Қисқа вақтга тилдан қолиш ёки хотирани йўқотиш ҳолатлари юз беради.
  • Бош айланади, онг заифлашиб, кўз кўрмай қолиши ёки нарсалар кўзга қўшалоқ бўлиб кўрина бошлайди.
  • Юрганда гавда чайқалиб кетиши, оёқни судраб босиши мумкин.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?Имкон қадар 50-60 ёшли кишилар вақти-вақти билан врач кўригидан ўтиши лозим. Инсульт аломатлари намоён бўлганда текшириш учун зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Борди-ю, ростдан ҳам инсульт ҳуруж қилган бўлса, зудлик билан беморни шифохонага етқазиш лозим. Чунки мия ишемияси ва қон қуйилиши оқибатларини фақат дастлабки соатлардагина тўхтатиб, беморни сақлаб қолиш мумкин.

Инсульт хуружида биринчи ёрдам

Инсультда биринчи ёрдам. Энг аввало беморни каравотга қулай ётқизиш керак ва нафас олишни қийинлаштирувчи кийим тугмаларини ечиб, ҳаво оқими билан таъминлашни яхшилаш зарур.

Оғзидан, ясама тиш (протез) лари бўлса, уларни ечиб олиб қўйиш, агар қусган бўлса, оғиз бўшлиғини тозалаб, қусуқни чиқариб ташлаш керак. Бўйнини қайрилиб, умуртқа артерияларига қон келиши қийинлашмаслиги учун боши ва елкаларига ёстиқ қўйиш лозим.

Касаллик хуружининг дастлабки дақиқа ва соатлари энг қимматли саналади, айнан шу вақтда кўрсатилган тиббий ёрдам энг самарали бўлиши мумкин. Бу пайтда энг мухими иложи борича тезлик билан беморга малакали тиббий ёрдам кўрсатилишидир.

Қанчалик тез ёрдам олинса кейинчалик касаллик оқибати шунчалик енгилроқ бўлади. Шуларни хисобга олиб беморни тезроқ шифохонага етказиш чорасини кўриш керак

Инсульт касаллиги давоси. Бемор хуруждан сўнг тузалиб кетадими?

Муолажа узоқ вақт давом этади. Даволаш ўз ичига фақат дори терапиясини эмас балки, парҳез, бемор парвариши, гимнастик машқларни ҳам ўз ичига олади. Дорилар бош мияда қон айланишини ва миядаги моддалар алмашинув жараёнларини яхшилайди. Парҳез овқатлар, мия фаолиятини яхшиловчи машқлар ҳам, ёки реабилитациядан ҳам фойдаланилади.

Беморлар бевосита инсультдан кам ҳалок бўладилар, аксинча, унинг асоратларидан кўпроқ вафот этадилар турғун ўпка шамоллаши ва узоқ ётиш оқибатида. Бунинг олдини олиш учун ётган беморга муттасил ғамхўрлик кўрсатиб, уни парваришлаб турмоқ керак.

Уни гоҳ у, гоҳ бу томонига ағдариб, кўрпа-чойшабларнинг қатланиб қолишидан хабардор бўлиб туриш керак. Чойшаблар тоза ва қуруқ бўлмоғи лозим. Беморни тўғри овқатлантириш, катта ва кичик ҳожатларидан огоҳ бўлиб туриш шарт.

Зарур бўлганда ҳуқна (клизма) қилинади, кўкрак қафаси уқаланади.

Парҳез. Оғир аҳволда бўлганига қарамай, инсультдан кейин биринчи кунданоқ, гоҳо иккинчи кундан беморга овқат берилади. Биринчи овқат берилганда бемор уни юта оладими, йўқми, текшириш чой қошиқда совуқ сув тутиб, уни ютишни илтимос қилиш керак. Бемор сувни осон ютиб, ўхчимаса, илиқ ва суюқ овқат беравериш мумкин.

Ақл-ҳуши жойида ва ютиш (овқатланиш) фаолияти бузилмаган беморлар дастлабки 2–3 кунда суюқ шўрва суви, мева шарбатлари, кейин эса юмшоқ ёки қирилган қуюқ овқат истеъмол қилса бўлади. Ютиши оғир бўлса, овқатни бўтқасимон кўринишга келтириш керак.

Махсус парҳез масаллиқларидан ва сув ичиргич орқали болаларга мўлжалланган овқатлардан, суюқ озуқалардан бериш мақсадга мувофиқдир.

Овқат илиқ, тотли ва тўйимли бўлиши керак. Беморни эҳтиёткорлик билан кичик қошиқда оз-оздан, унда дам олдириб овқатлантирилади. Овқатнинг нафас йўлларига кетиб қолишидан эҳтиёт бўлиш керак. Гоҳо бемор еб-ичишдан бош тортади.

Бундай ҳолга бош миянинг иштаҳа ва чанқоқликка жавоб берувчи айрим қисмларининг шикастланиши сабаб бўлади. Руҳий ҳаяжон, сиқилиш ҳам иштаҳага салбий таъсир қилиши мумкин.

Бундай ҳолда беморни тинчлантириш, тасалли бериш ва беморга яхши овқатланиш муҳимлигини тушунтирган маъқул.

Беморлар инсульт хуружидан кейин тузалиб кетадими?

Инсульт хуружини бошидан кечиран киши касалликдан кейин узоқ муддат давомида, камида 1 йил ичида ўзига келади. Бу аввало касаллик характерига, беморга қанчалик тез ва эффектив ёрдам берилганига боғлиқ бўлади.

Хуруж оқибатлари жуда оғир бўлиши мумкин, бемор танасини кўп қисми шол бўлиб қолиши, тилдан қолиши мумкин. Бундай вазиятда касал киши ҳам руҳий, ҳам жисмоний азият чекади. Беморни оёққа туриб кетишида, яқин одамларининг парвариши энг муҳим аҳамиятга эга.

Агар бемор соғая бошласа, аста секинлик кўп жисмоний ва ақлий имкониятлари ўзига қайтади.

Касалликда буйириладиган дори воситалари. Бу маълумот фақат танишиш учун, уларни шифокор тайинлайди

Мия қон айланишини яхшилайдиган воситалар: Бекнциклан (Галидор), Вазобрал, Винпотропил, Винпоцетин (Кавинтон), Инстенон, Нимодипин (Бреинел, Нимотоп), Ницероглин (Сермион), Циннаризин (Стугерон), Глиатилин (Холин альфолсцерат).

Мияда метаболизмини яхшилайдиган воситалар: Актовегин, Гамма-аминобутир кислотаси (Аминолон),Глицин, Гопантен кислотаси (Пантогам, Пантокольцин), Пирацетам (Ауцетам, Ноотропил), Пиритинол (Энцефобал).

Инсультни табиий воситалар ёрдамида даволаш

Халқ табобатида ҳам бу касалликни даволашнинг бир неча йўллари мавжуд.

Халқ табобати рецептларидаги дамламалар

Саллагул (пион) илдизи – туйилган илдиздан бир чой қошиқни бир стакан қайноқ сувга солинади, иссиқда бир соат тиндирилиб, сузғичдан ўтказилади. Кунига 4–5 марта бир қошиқдан ичилади. Ёки бир чой қошиқ туйилган илдиз 300 г араққа солиниб, иссиқ жойда 7 кун тиндирилади. Сузғичдан ўтказилади. Кунига 3 маҳал 25 томчидан ичилади.

Оқ переступень (шоли ўт) бир ошқошиқ туйилган илдизи 300 г араққа солинади, иссиқ жойда 7 кун сақланиб, сузғичдан ўтказилади. Эрталаб ва кечқурун овқатдан кейин 25 томчидан ичилади.

Катта қончўпнинг туйилган гиёҳдан 1 ошқошиғини 1 стакан қайноқ сувда дамланиб, 15 дақиқа тиндирилгандан сўнг, сузғичдан ўтказилади. Овқатдан олдин кунига 3 маҳал 2 ошқошиқдан ичилади. Муолажа муддати 2–3 ҳафта.

ўртача катталикдаги 2 та лимон ва 2 та пўртаҳол майда қилиб тўғралади, уруғлари олиб ташланади ва гўшт қиймалагичдан ўтказилади. Олинган қиймага 2 ош қошиқ асал аралаштирилади. Уй ҳароратида бир кеча-кундуз шиша идишда тиндирилади, сўнг музлатгичга қўйилади.

Кунда 2–3 маҳал 1 ошқошиқдан чой билан ичилади.

Яримта лимонни арчиб, тўғралади, 1 стакан арча баргли настойка солинади (1 ошқошиқ нинабаргни 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 1 соат дамланади, сузғичдан ўтказилади) ва эрталабки наҳорда нонуштагача ва нонуштадан сўнг 1 соат ўтиб ичилади. Муолажа 3–4 ой давом эттирилади. Кўк чой ҳам инсультга дучор бўлган беморларга яхши самара беради. Чой ичаётганда босимни кузатиб туриш керак!

Инсультда қўлланиладиган суртмалар

Халқимиз азалдан инсульт бўлганда тез ёрдам сифатида бошга музли пуфак қўйишган, уни баданнинг фалаж бўлган томонига қарама-қарши томондан қўйилади.
Шол бўлган оёқларга кунига бир неча марта ҳар қандай учувчан суртма суртган фойдали (1 миқдор ўсимлик мойи аралаштириш мумкин). Кўпинча шу мақсадда эфирдан фойдаланишади, бироқ уни қўллаётганда эфир тез ёнувчан эканини унутмаслик керак.

Лавр япроғи – 30 гр туйилиб, 1 стакан ўсимлик ёғига солинади ва ҳар куни силкитиб-силкитиб, 2 ой давомида иссиқ жойда сақланади. Сузғичдан ўтказилиб, қайнаш даражасида қиздирилади. Ҳар куни фалаж бўлган жойларга суртилади.Суртма: дафна япроғи кукуни – 6 миқдор, можжевельник (пахта, қайин, арча) барглари – 1 миқдор, сариёғ – 12 миқдор.

Фалаж бўлган жойларга кунига 2 мартадан суртилади.

Источник: https://medlife.uz/yurak-qon-tomir-cyrl/insult-kasalligi/

Insult — sabablari, xavf omillari, belgilari, tashxis, davolash va oldini olish

Инсульт касаллигини даволаш

Insult (lot.

insultus — «hujum, zarb») — miyada qon aylanishining o’tkir buzilishi bo’lib, bu kasallik o’chog’li yoki umumiy nevrologik belgilarning paydo bo’lishi bilan tavsiflanadi.

Kasallik o’lim ko’rsatkichi bo’yicha yurak-tomir va onkologik kasalliklardan so’ng uchinchi o’rinni egallaydi. Insult holatlarining qariyb 2 / 3 qismi keksa odamlarda (60 yoshdan keyin) sodir bo’ladi.

Insult rivojlanish sabablari va xavf omillari

Insultning sababi — miya yarimsharlaridagi qon tomirlar tiqilishi va yorilishi natijasida kelib chiqqan miyaning muayyan hududidagi qon aylanishining buzilishidir.

Ushbu tiqilishning sababi emboliya yoki tromboz bo’lishi mumkin.

Miya arteriyasi yorilishi gipertoniya, tug’ma qon tomirlari nuqsonlari (zaif qon tomir devorlari), anevrizmalar, jiddiy jarohatlar sababli paydo bo’lishi mumkin.

Insult rivojlanishi ehtimolini oshiradigan omillar quyidagilardir:

  • Yosh. Odam qancha yoshi kattaroq bo’lsa, bosh miya insulti rivojlanish ehtimoli shunchalik baland. Qon tomirlarining holati yoshga qarab yomonlashadi va surunkali kasalliklar miya qon aylanishiga ta’sir qiladi va bu yosh bilan yanada og’irlashadi.
  • Ba’zi dorilarni qabul qilish. Ba’zi dorilar (uzoq muddat foydalanish) yurak kasalliklari rivojlanishi ehtimolini oshiradi. Estrogenlarni o’z ichiga olgan oral kontratseptivlar insult rivojlanish xavfini oshiradi.
  • Arteriyel gipertoniya. Ayniqsa kontratseptivlarni qabul qiluvchi yoki homilador ayollar ehtiyot bo’lishi kerak.
  • Yomon odatlar, ayniqsa chekish. Spirtli ichimliklarni ortiqcha iste’mol qilish va chekish insult uchun muhim provokatsion omil hisoblanadi. Sigaret va spirtli ichimlik birgalikda yurak-qon tomir kasalliklarini rivojlanish ehtimolini sezilarli darajada oshiradi va bu o’z navbatida insultning yuzaga kelishiga yordam beradi.
  • Boshqa kasalliklar: qandli diabet, arterial gipertoniya, Fabri kasalligi, periferik tomirlar kasalligi, uyqu arteriyalarining stenozi, boshqa yurak-tomir kasalliklari.

Tasnifi

Bir necha turdagi insult farqlanadi:

  • Ishemik insult (miya infarkti). Bu eng ko’p uchraydigan turi bo’lib, u taxminan 80% holatlarni tashkil qiladi. Ushbu turdagi insult miyaning muayyan hududida qon aylanishining keskin tanqisligi hisoblanadi.
  • Gemorragik insult (miya ichidagi gematoma). Bu miya muayyan qismining qon bilan jarohatlanishidir. Barcha holatlarning taxminan 10% ni tashkil qiladi.
  • Subaraxnoidal qon ketishi. Bu holat miya qon tomirlarining yorilishi natijasida rivojlanadi. Subaraxnoidal qon ketish barcha holatlarning taxminan 5% ni tashkil etadi.
  • Keng tarqalgan insult. Bu massiv insultlarni birlashtiradigan atama. Keng tarqalgan insult og’ir insult turiga xos bo’lib, umumiy miya alomatlari bilan namoyon bo’ladi.
  • Lakunar insult. Bu ishemik insultning bir turi. Ushbu turdagi insult kichik arteriyalarning cheklanganligi bilan tavsiflanadi. Bu nom inyeksiya bu suyuqlik tarkibiga kiritilgan infarktli lakunalarda joylashganligi sababli berilgan. Statistik ma’lumotlarga ko’ra, lakunar insult ishemik insultning 20% ​​ini tashkil etadi. Erkaklar va ayollar o’rtasida taxminan teng miqdorda kuzatiladi. Ko’pincha bu patologiya 48-75 yoshdagi shaxslarda tashxislanadi. Lakunar insultning eng keng tarqalgan sababi arterial gipertoniya fonidagi aterosklerozdir.
  • Orqa miya insulti. Bu insult turi orqa miyadagi qon aylanishining keskin tanqisligi hisoblanadi. Orqa miya insultining paydo bo’lishi sababi ko’pincha miyaning ishemik yoki gemorragik insulti hisoblanadi.

Insultning 5 foizi boshqa noma’lum sabablarga ko’ra rivojlanadi.

Insult belgilari va alomatlari

Patologiyaning belgilari quyidagicha namoyon bo’ladi:

  • To’satdan zaiflik, uyqusizlik, yuz mushaklarining falajlari (odatda tananing bir tomonida);
  • Nutqni yo’qotish;
  • Bir yoki har ikkala ko’zning ko’ra olish qobiliyati buzilishi;
  • Bosh aylanishi va o’tkir bosh og’rig’i;
  • Muvozanat yo’qolishi va yurishning keskin buzilishi.

Ushbu alomatlar yuzaga kelganda tezda tez yordam chaqirish kerak!

Insultning eng ko’p uchraydigan alomatlari ikkita shartli guruhga bo’linadi:

  • Umumiy miya simptomlari. Bu miya yarimsharlari jarohatlanishi bilan bog’liq alomatlar. Ushbu alomatlarga bosh aylanishi, karaxtlik kabilar kiradi.
  • O’chog’ belgilari. Bularga to’satdan parez, falajlik, shuningdek, ko’rishning buzilishi, ko’z qorachig’i joyining o’zgarishi, ishonchsiz nutq, harakatni muvofiqlashtirmaslik, qo’zg’atuvchi bo’yin muskullari va boshqalar kiradi.

Kasallik belgilarini to’g’ri qabul qila olish juda muhimdir, chunki davolash faqatgina agar qon tomir jarohatidan keyin 3-6 soat o’tib boshlansagina ijobiy yakun topadi.

Gemorragik insultning dastlabki belgilari miyada qon ketishi, ishemik insultniki esa miyada nekrotik hudud paydo bo’lishi bilan bog’liq.

Ushbu belgilar instrumental diagnostika, xususan, KT, MRT va EEG yordamida aniqlanishi mumkin.

Tashxislash

Insult eng muhim diagnostik tadqiqotlar, xususan kompyuter tomografiya (KT) va magnit-rezonans tomografiya (MRT) asosida tashxislanadi. Ko’p hollarda, kompyuter tomografiya yordamida mazkur patologiya va boshqa turdagi «yangi» miya qon quyilishlarini farqlash mumkin.

MRT yordamida ishemiya maydonlarni aniqlash, shuningdek, ishemik miya zarari tarqalishini baholash mumkin. MRT gemorragik insultni ishemik turidan farqlash, shuningdek, ta’sir maydoni va uning kattaligi aniq o’rnini aniqlash imkonini beradi. Bundan tashqari, MRT yordamida o’xshash alomatlar bo’lgan boshqa kasalliklarni istisno qilish mumkin.

Ishemik insultda ham bir qator, jumladan bo’yin va miya miya tomirlarining ultarovush tekshiruvi (UTT), exokardiyografiya, miya angiyografiyasi kabi qo’shimcha tadqiqotlar o’tkazildi.

Differentsial diagnostika

Insultlarning differentsial-diagnostik tavsifiAlomatlarMiyaning ishemik infarktiMiyaga qon quyilishiSubaraxnoidal qon quyilishDastlabki vaqtinchalik ishemik hujumlarBoshlanishiBosh og’rig’iQayt qilishGipertenziyaHushda bo’lishEnsa mushaklarining rigidligiGemiparez (monoparez)Nutqning buzilishi (afaziya, dizartriya)Likvor (erta tahlillarda)To’r pardaga qon quyilishi
Ko’pinchaBa’zanBo’lmaydi
SekinroqTez (daqiqa yoki soat ichida)To’satdan (1-2 daqiqa)
Zaif yoki kuzatilmaydiJuda kuchliJuda kuchli
Bu turi uchun odatiy emas, faqat miya o’zagining shikastlanishi holatlari bundan istisnoKo’pinchaKo’pincha
Ko’pinchaDeyarli har doimBa’zan
Qisqa muddatga yo’qotilishi mumkinOdatda uzoq muddatli hushdan ketishQisqa muddatli yo’qotilish kuzatilishi mumkin
Bo’lmaydiKo’pinchaDoimo
Ko’pincha, kasallikning boshlanishidanoqKo’pincha, kasallikning boshlanishidanoqBa’zan, kasallikning boshlanishi bilanoq emas
Ko’pinchaKo’pinchaJuda kam hollarda
Odatda rangsizKo’pincha qon aralashDoimo qon aralash
Bo’lmaydiBa’zanBo’lishi mumkin

Joyida tashxislash

Insult sodir bo’lganini birdan aniqlash usuli ham mavjud. Buning uchun bemoda uchta asosiy ko’rsatkichni baholash kerak bo’ladi:

  • Jilmayish — insultda tabassum qiyshiq bo’lishi, lablarning bir burchagi yuqoriga emas, balki pastga qarab qolishi mumkin.
  • Gapirish — oddiy gaplarni talaffuz qilish, masalan «Ko’chada havo iliq, oftob charaqlab turibdi». Patolofiyada ko’pincha (biroq doimo emas) talaffuz buzilgan bo’ladi.
  • Qo’llarni ko’tarish — agar ikki qo’l bir xilda ko’tarlimasa, bu belgi kasallikka ishora qilishi mumkin.

Insultni davolash usullari

Insultni umumterapevtik davolash yurak-qon tomir tizimini normallashtirish, nafas olish funksiyasini tiklash, miya shishini kamaytirish, shuningdek, qaytalanishini oldini olish va asoratlarini tuzatishga qaratilgan.

Ishemik insultda qon aylanishi va shikastlangan hudud antiagregant, antikoagulyant, neyroprotektor (kavinton va boshqalar) va nootrop (pikamilon) preparatlar orqali tiklanadi. Zarur bo’lsa, xirurgik davolash amalga oshiriladi. Miyaning normal faoliyati antioksidantlar, vitaminlar va to’qimalarda modda almashinuvini (metabolizm) yaxshilash uchun dorilar orqali qo’llab-quvvatlanadi.

Gemorragik insultda angioprotektorlar, vazoaktiv dorilar tayinlandi. Gemorragik insultni davolashda eng samarali usul jarrohlik aralashuvi hisoblanadi.

Oqibatlari

Insult uzoq muddatli komaga, falajlikka yoki tananing muayyan qismlari mushaklarining pareziga olib kelishi mumkin. Insult aql va xotirani yo’qotishga olib keladi. Og’ir insult bemorning o’limiga sabab bo’lishi mumkin.

Insultni oldini olish

Insultning oldini olish qon bosimini muntazam ravishda o’lchash orqali amalga oshiriladi.

Gipertoniya bilan og’rigan kishilar ayniqsa ehtiyotkor bo’lishlari va shifokorning buyurgan dori-darmonlarni qabul qilish, muntazam jismoniy mashqlar bajarish va ovqatlanishga cheklovlar kiritish kabi barcha tavsiyalariga amal qilishlari kerak. Chekishni to’xtatish va qonda qand darajasini nazorat qilish kasallik rivojlanishi ehtimolini kamaytiradi.

Источник: https://mymedic.uz/kasalliklar/nevrologiya/insult/

Insult – miyada qon aylanishining to‘satdan buzilishi

Инсульт касаллигини даволаш

Insult – miyadagi qon aylanishining to‘satdan buzilishidir. Oqibatda miya to‘qimalarida o‘zgarishlar yuzaga keladi va uning shikastlanishi tufayli turg‘un belgilar paydo bo‘ladi.

Insultning ikki ko‘rinishi gemorragik (miyaga qon quyilishi) va ishemik holatda (miya infarkti) farqlanadi.
Insult – miya qon aylanishining o‘tkir buzilishi bo‘lib, bu miya funksiyasining bir necha kun davom etuvchi xastaligiga olib keladi.

Insult insonning mehnatga layoqatini pasaytiruvchi, uzoq muddat davolanishga, uning oiladagi hayot sifatining pasayishi va iqtisodiy xarajatlarga sabab bo‘luvchi kasallikdir. Insult o‘lim sababchisi sifatida yurak qon-tomir va onkologik kasalliklardan so‘ng 3 o‘rinda turadi.

Ishemik insult gemorragik insultga nisbatan 5 marta ko‘p uchraydi.O‘zbekistonda miya insulti bilan xastalanish ming nafar aholiga nisbatan 9 foizdan 14 foizgacha to‘g‘ri keladi. Ishemik insult miyaning to‘liq yoki qisman qon bilan ta’minlanishining to‘xtashi oqibatida yuzaga keladi.

Ishemik insultning asosiy sababi – miya tomirlarining aterosklerozidir. Xastalik keksa yoshlilar, ko‘pincha yurak kasalliklari va qon ivishi ortgan kishilarda uchraydi.

Insult ba’zida uyqu vaqtida o‘tkaziladi. Bemorlar uyg‘ongach, holsizlik, qo‘l-oyoqda quvvatsizlanish, bosh aylanishini sezadi. Bunda es-hushi joyida, teri odatdagi rangda bo‘ladi. Nevrologik belgilar shikastlangan tomir joylashuviga qarab, bir necha daqiqa yoki soat ichida o‘sib boradi. Umumiy yoki ichki uyqu arteriyasi tiqilib qolganda, tromboz bo‘lgan tarafda ko‘rish buziladi, teskari tarafda qo‘l va oyoqlar harakati buziladi.Ishemik insultda o‘lim ko‘rsatkichi miyaga qon quyilishiga nisbatan kam bo‘lishiga qaramay, kasallik ko‘pincha og‘ir kechadi. O‘choqli belgilar maromiga tushgach, tiklanish davriga o‘tadi va bu oylab, yillab davom etadi.O‘tkir ishemik insult bemorning yoshiga, patologik o‘choqning ko‘lamiga takroriy insultning qo‘shilishi va kardial asoratlar bilan kechadi.Insult belgilari shikastlangan tomir havzasiga bog‘liq bo‘ladi. Kasallik belgilari umumiy miya va o‘choqli klinik belgilar, xarakter, yaqqol va nisbiy ko‘rsatkichlar, tomir havzasini zararlovchi omillarga bog‘liq. Bemorlar insultga bir necha kun qolganda bosh og‘rig‘i, holsizlik, bosh aylanishi, ko‘z oldi qorong‘ilashish, qo‘l-oyoqda uvishish holatlarini his etadi. Belgilar kuchayib boradi va bir kunda qo‘l-oyoqlarning tortishishi paydo bo‘ladi. Bemor hushini yo‘qotmaydi, boshida tumanni his etadi. Ba’zida xastalikning kechishi bexosdan yuz beradi.O‘rta og‘irlikdagi ishemik insultda miya shishi, hush yo‘qotish belgilarisiz kechadigan o‘choqli belgilar kuzatiladi. Og‘ir insultda esa, es-hush yo‘qotilishi, miya shishi, trofik o‘zgarishlar, qo‘pol o‘choq nuqsonlar bilan birga, kechuvchi umumiy miya belgilari bilan farqlanadi.Bosh miyaga qon quyilishi asosan miyaning o‘rta arteriyasi havzasida, ichki kapsula va bazal yadrolar sohasida kechadi.Miyaga qon quyilishining asosiy sababi xafaqon (qon bosimi) kasalligidir. Qon quyilishi diapedez yoki qon tomir yorilishi sababli yuzaga kelishi mumkin. Quyilgan qon miya to‘qimasini parchalaydi, miya pardalarini ta’sirlantiradi, bu miya va o‘choqli belgilarni yuzaga kelishiga sabab bo‘ladi. Miyadagi patologik o‘choq paydo bo‘lishi miya ichki bosimini oshishi, es-hushning yo‘qolishi va hayotiy muhim funksiyalar – nafas olish, qon tomir tizimi, termoregulyatsiyaning buzilishiga sabab bo‘ladi. Bemor kuchli bosh og‘rig‘ini sezadi, hushidan ketib yiqiladi, kollapsga tushadi. Bunda puls zo‘riqishi shovqinli nafas, qorachiqlarning yorug‘likka reaksiyasining yo‘qolishi, qayt qilish kuzatiladi. Yuz to‘q qizil rangli, bemorning bosh va ko‘zi falaj bo‘lgan sohadan qarama-qarshi tomonga qaragan, falaj tomonda burun lab– burmasi silliqlashgan, og‘iz burchagi tushgan, yonog‘i tuslangan, oyog‘i tashqi tarafga burilgan bo‘ladi.10 14 kundan so‘ng tiklanish davri boshlanadi. Dastlab oyoq so‘ng qo‘l harakatlari tiklanadi, sezuvchanlik, nutq, ko‘rish, eshitish, psixik faoliyat yaxshilanadi.

Gemorragik insult – miya to‘qimasiga to‘r osti bo‘shliqqa yoki miya qorinchalariga qon quyilishi bilan xarakterlanuvchi miyadagi qon aylanishining o‘tkir buzilishidir. Kasallikning kechishida uch davr farqlanadi: o‘tkir, tiklanuvchi va rezidual.

Davolash: Insultlarni davolash tezda boshlanishi kerak. Birinchi bosqichda hali insult xarakteri aniqlanmagan paytda bemor hayotini saqlab qolishga qaratilgan davo muolajalari o‘tkaziladi. Bemor chalqancha, boshi sal ko‘tarilgan holatda yotqiziladi. Agoniya holatida ko‘chirish mumkin bo‘lmagan bemorlardan boshqa hamma insult bo‘lgan bemorlar maxsuslashtirilgan nevrologik bo‘limga yotqizilishi kerak. Bemorni ko‘chirish vaqtida ehtiyot bo‘lish, silkitmaslik lozim. Agar yurak faoliyati buzilishi o‘pka shishi bilan birga uchrasa, spirt bug‘i qo‘shilgan kislorod bilan nafas oldiriladi. Bemor boshi baland qilib yotqiziladi. Nafas olishi meyorlashishi uchun elektr so‘rg‘ich bilan og‘iz bo‘shlig‘i, burun va xalqum shilliqlardan tozalanadi. Til orqaga ketishini oldini olish va nafas olishni yengillashtirish uchun og‘izga havo naychasini qo‘yish mumkin.Insult bilan kasallangan bemorlar darhol yotqizilib, boshi baland ko‘tariladi va muzli xalta, oyoqlariga issiq grelka qo‘yiladi.

Parvarish: gemorragik insultda yotoq rejimi 21 kun davom etadi. Ishemik insultda bu bemor ahvoliga bog‘liq. Birinchi kundan bemorda dimlanishli pnevmaniya va yotoq yaralarining oldini olish kerak. Bemorni kun davomida har 2 3 soatda yon tomonga burish, palatani shamollatib turish lozim.

Yotoq yarani oldini olish uchun dumg‘aza, dumba, bel sohasiga kamfora spirti suriladi. Falajlangan qo‘l-oyoqlarda mushak tortishishi oldini olish uchun fiziologik holat beriladi. Hush va yutish saqlangan bo‘lsa, shirin choy, meva sharbatlari beriladi. Birinchi kundan parhez kengaytiriladi, ovqat yumshoq, tez hazm bo‘ladigan bo‘lishi lozim.

Yutish buzilgan bo‘lsa, bemor 2 3 kun parentral yo‘l bilan tomir orqali oziqlantiriladi.

Ushbu maqolani ham o‘qing:  Yurak kasalliklari xavfi

Источник: https://avitsenna.uz/insult/

Инсульт – энг кўп тарқалган ўлим сабаблари орасида учинчи ўринда турувчи касаллик

Инсульт касаллигини даволаш

KUN.UZ соғлом ҳаёт лойиҳаси орқали бугунги кунда кўп учраётган касалликлар тўғрисида маълумот беришда давом этади.

Бугунги мавзумиз энг кўп тарқалган ўлим сабаблари орасида учинчи ўринда турувчи мия қон айланишининг ўткир бузилиши- инсульт ҳақида.

Хўш, инсульт қандай касаллик? Унинг келиб чиқиш сабаблари, аломатлари, ташхис ва даволаш усуллари қандай? Бу саволларга тажрибали шифокор тиббиёт фанлари доктори, профессор, невролог Бахтиёр Ғафуров билан биргаликда жавоб излаймиз.

:

: TasIX

:

Инсульт — мия қон айланишининг ўткир бузилиши бўлиб, бу касаллик ўчоқли ёки умумий неврологик белгиларнинг пайдо бўлиши билан тавсифланади. Касаллик ўлим кўрсаткичи бўйича юрак-қон томир ва онкологик касалликлардан сўнг учинчи ўринни эгаллайди.

Келиб чиқиш сабаблари

Инсультга эмболия ёки тромбоз сабаб бўлиши мумкин. Мия артерияси ёрилиши гипертония, туғма қон томирлари нуқсонлари, аневризмалар, жиддий жароҳатлар оқибатида пайдо бўлиши мумкин.  

Инсультнинг белгилари:

  • Тўсатдан заифлик, уйқусизлик, юз мушакларининг фалажлари (одатда тананинг бир томонида);
  • Нутқни йўқотиш;
  • Бир ёки ҳар иккала кўзнинг кўра олиш қобилияти бузилиши;
  • Бош айланиши ва ўткир бош оғриғи;
  • Мувозанат йўқолиши ва юришнинг кескин бузилиши.

Инсультни ташхислаш

Инсульт энг муҳим диагностик тадқиқотлар, хусусан компьютер томография (КТ) ва магнит-резонанс томография (МРТ) асосида ташхисланади. Кўп ҳолларда, компьютер томография ёрдамида инсульт ва бошқа турдаги «янги» мия қон қуйилишларини фарқлаш мумкин.

МРТ ёрдамида ишемия майдонларни аниқлаш, шунингдек, ишемик мия зарари тарқалишини баҳолаш мумкин. МРТ геморрагик инсультни ишемик инсультдан фарқлаш, шунингдек, таъсир майдони ва унинг катталиги аниқ ўрнини аниқлаш имконини беради. Бундан ташқари, МРТ ёрдамида ўхшаш аломатлар бўлган бошқа касалликларни истисно қилиш мумкин.

Ишемик инсультда ҳам бир қатор, жумладан бўйин ва мия томирларининг ультратовуш текшируви (УТТ), эхокардиография, мия ангиографияси каби қўшимча тадқиқотлар ўтказилади.

Статистик маълумотларга қараганда, ишемик инсульт геморрагик инсультга қараганда 8-9 марта  кўп учрайди. Яъни ишемик инсульт инсультнинг асосий тури,- дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор, невролог Бахтиёр Ғафуров.

Ишемик инсультнинг асосий сабаби мия томирларининг атеросклерозидир. Хасталик кекса ёшлилар, кўпинча юрак касалликлари ва қон ивиши ортган кишиларда учрайди. Инсульт баъзида уйқу вақтида юзага келади.

Бемор уйғонгач, ҳолсизлик, қўл-оёқда қувватсизланиш, бош айланишини сезади. Бунда эс-ҳуши жойида, тери одатдаги рангда бўлади. Неврологик белгилар шикастланган томир жойлашувига қараб, бир неча дақиқа ёки соат ичида ўсиб боради.

Умумий ёки ички уйқу артерияси тиқилиб қолганда, тромбоз бўлган тарафда кўриш бузилади, тескари тарафда қўл ва оёқлар ҳаракати бузилади.

Ишемик инсультда ўлим кўрсаткичи мияга қон қуйилишига нисбатан кам бўлишига қарамай, касаллик кўпинча оғир кечади. Ўчоқли белгилар маромига тушгач, тикланиш даврига ўтади ва бу ойлаб, йиллаб давом этади.

Ўткир ишемик инсульт беморнинг ёшига, патологик ўчоқнинг кўламига такрорий инсультнинг қўшилиши ва кардиал асоратлар билан кечади.

Беморлар инсультга бир неча кун қолганда бош оғриғи, ҳолсизлик, бош айланиши, кўз олди қоронғилашиш, қўл-оёқда увишиш ҳолатларини ҳис этади. Белгилар кучайиб боради ва бир кунда қўл-оёқларнинг тортишиши пайдо бўлади. Бемор ҳушини йўқотмайди, бошида туманни ҳис этади. Баъзида хасталикнинг кечиши бехосдан юз беради.

Ўрта оғирликдаги ишемик инсультда мия шиши, ҳуш йўқотиш белгиларисиз кечадиган ўчоқли белгилар кузатилади. Оғир инсультда эса, эс-ҳуш йўқотилиши, мия шиши, трофик ўзгаришлар, қўпол ўчоқ нуқсонлар билан бирга, кечувчи умумий мия белгилари билан фарқланади.
Мияга қон қуйилишининг асосий сабаби хафақон (қон босими) касаллигидир.

Қуйилган қон мия тўқимасини парчалайди, мия пардаларини таъсирлантиради, бу мия ва ўчоқли белгиларни юзага келишига сабаб бўлади. Миядаги патологик ўчоқ пайдо бўлиши мия ички босимини ошиши, эс-ҳушнинг йўқолиши ва ҳаётий муҳим функциялар – нафас олиш, қон томир тизими, терморегуляциянинг бузилишига сабаб бўлади.

Бемор кучли бош оғриғини сезади, ҳушидан кетиб йиқилади, коллапсга тушади. Бунда пульс зўриқиши шовқинли нафас, қорачиқларнинг ёруғликка реакциясининг йўқолиши, қайт қилиш кузатилади.

Юз тўқ қизил рангли, беморнинг бош ва кўзи фалаж бўлган соҳадан қарама-қарши томонга қараган, фалаж томонда бурун лаб– бурмаси силлиқлашган, оғиз бурчаги тушган, ёноғи тусланган, оёғи ташқи тарафга бурилган бўлади.

10-14 кундан сўнг тикланиш даври бошланади. Дастлаб оёқ, сўнг қўл ҳаракатлари тикланади, сезувчанлик, нутқ, кўриш, эшитиш, психик фаолият яхшиланади.

Геморрагик инсульт – мия тўқимасига тўр ости бўшлиққа ёки мия қоринчаларига қон қуйилиши билан характерланувчи миядаги қон айланишининг ўткир бузилиши.  

Инсультни даволаш усуллари

Инсультни умумтерапевтик даволаш юрак-қон томир тизимини нормаллаштириш, нафас олиш функциясини тиклаш, мия шишини камайтириш, шунингдек, қайталанишини олдини олиш ва асоратларини даволашга қаратилган. Инсультни даволаш тезда бошланиши керак.

Биринчи босқичда ҳали инсульт характери аниқланмаган пайтда бемор ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган даво муолажалари ўтказилади. Бемор чалқанча, боши сал кўтарилган ҳолатда ётқизилади. Агония ҳолатида кўчириш мумкин бўлмаган беморлардан бошқа ҳамма инсульт бўлган беморлар махсуслаштирилган неврологик бўлимга ётқизилиши керак.

Беморни кўчириш вақтида эҳтиёт бўлиш, силкитмаслик лозим. Агар юрак фаолияти бузилиши ўпка шиши билан бирга учраса, спирт буғи қўшилган кислород билан нафас олдирилади. Бемор боши баланд қилиб ётқизилади. Нафас олиши меъёрлашиши учун электр сўрғич билан оғиз бўшлиғи, бурун ва халқум шиллиқлардан тозаланади.

Тил орқага кетишини олдини олиш ва нафас олишни енгиллаштириш учун оғизга ҳаво найчасини қўйиш мумкин.

Инсульт билан касалланган беморлар дарҳол ётқизилиб, боши баланд кўтарилади ва музли халта, оёқларига иссиқ грелка қўйилади.

Инсультнинг оқибатлари

Инсульт узоқ муддатли комага, фалажликка, ақл ва хотирани йўқотишга олиб келиши мумкин. Оғир инсульт беморнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин.

Инсультнинг олдини олиш

Инсультнинг олдини олиш қон босимини мунтазам равишда ўлчаш орқали амалга оширилади.

Гипертония билан оғриган кишилар айниқса эҳтиёткор бўлишлари ва шифокор буюрган дори-дармонларни қабул қилиш, мунтазам жисмоний машқлар бажариш ва овқатланишга чекловлар киритиш каби тавсияларга амал қилишлари керак.

Чекишни ҳамда алкоголли ичимликлар ичишни тўхтатиш ва қонда қанд даражасини назорат қилиш касаллик ривожланиши эҳтимолини камайтиради.

Асосийси, қон босимингизни доимий назорат қилсангиз, турли зарарли одатларни ташласангиз, инсульт сизни безовта қилмайди.  

Источник: https://kun.uz/12503609

Инсульт касаллигини даволаш

Инсульт касаллигини даволаш

Больница103.Ру
Добавить комментарий